Геология музейига саёҳат

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти "Гидромелиоратсия" факултети “Мелиоратив гидрогеология” таьлим йўналиши 112-гуруҳ талабалари ва гуруҳ мураббийи Жасур Ҳамроқулов раҳбарлигида 2021-йилнинг 12-февраль кунида талабаларнинг мустақил таьлим кунини мақсадли ташкил қилиш бўйича тасдиқланган график асосида “Ўзбекистон Республикаси геология” музейига экскурсия уюштирилди. Талабаларга “Ўзбекистон Республикаси геология музейи билан тўлароқ таништириш мақсадида экскурсия ўтказилди. Экскурсияни талабаларга музей ходими бошчилигида тўлиқ таништириб берилди.

Талабалар музейни 1988-йил ташкил топганлиги, шунингдек, музей коллекциясида 75 йил мобайнида йиғилган катта ҳажмдаги материаллар ҳамда музейга совға сифатида таниқли геологлар томонидан тақдим этилган шахсий коллекциялар, экспозитсиялар билан танишдилар. Музейда ноёб обьектлар, янги конлар бўйича текшириш, қимматбаҳо металлар ва ярқирама тошлар хом-ашёси, жумладан, заргарлик буюмларига эксперт хулосаларининг берилиши ва бошқалар тадқиқотлар амалга оширилганлиги ҳақида маьлумотларга эга бўлдилар. Ташриф жараёнида талабалар музей ходимларига ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди, берилган саволларга аниқ жавоблар олишди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати