Театр-маънавият маскани
Театр ҳар бир даврда, ҳаётий сабоқлар берувчи жонли восита ҳисобланган. Инсон маънавияти юксалишида ҳам унинг ўрни бўлакча. Бу ҳақда маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий “Театр - бу ибратхонадир” деб бежиз таъкидламаган. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти "Гидромелиорация" факультети профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик Катта театрига ташриф буюрдилар. Театрда Шароф Рашидов қаламига мансуб “Икки дил достони” асари асосида саҳналаштирилган балет намойиш этилди.
Мазкур асар асосида бадиий фильмлар суратга олинган. Асар асосида озарбайжонлик бастакор А.Меликов либретто яратган. “Икки дил достони” балетини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, балетмейстер Шавкат Турсунов саҳналаштирган. Дирежёр Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Фазлиддин Ёқубжонов. Асарда бош ролларни Нодира Ҳамроева, Дониёр Хасманов, Улуғбек Олимов, Олга Собирова, Замир Фазлутов ижро этишган. Актёрларнинг маҳоратини, саҳна безаклари ва қадимги тарихий муҳитни ярата олишгани билан томоша барча томошабинларни кўнглидан жой олди.
“Гидромелиорация” факультетининг Ёшлар
билан ишлаш бўйича декан ўринбосари О.Ҳабибуллаев ахбороти
Институт матбуот хизмати