Баҳор байрамларига тайёргарлик бўйича -ДИСПУТ
Баҳор байрами яқинлашиб келаётгани институтимиз жамоасини, айниқса, аёл профессор-ўқитувчилар ва талаба қизларимизни руҳиятини кўтармоқда. Бу борада энг асосий тадбирларимиздан ҳисобланган 8-Март Халқаро хотин-қизлар байрами, Наврўз умумхалқ байрами ва А.Ориповнинг 80 йиллик юбилей байрамларига тайёргарлик кўрилмоқда. Юқоридаги байрамлар муносабати билан “Ер ресурсларини бошқариш" факультети ва “Гидротехника иншоотлари” факультетлари талаба-қизлари ва аёл профессор -ўқитувчилари ташаббуслари билан “Миллий либослар танлови” ўтказиш режалаштирилмоқда.
Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат Кенгаши раиси З.Исмаилова, факультет хотин-қизлар масалалари бўйича масъуллар З.Хафизова ва О.Рўзиқулова, Ф.Юнусовалар билан биргаликда факультетда олиб борилаётган тадбирларга тайёргарлик масалалари билан Диспут учрашув ташкил этилди. Диспут жараёнида З.Исмаилова авваламбор қизлар билан республика миқёсида аёлларга бўлган эътибор Давлат сиёсати даражасига чиқиб келинаётганлиги, айниқса ОТМга кириш имтиёзларини берилиши, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”лари жорий этилиши ва Гендер тенглик масалаларига оид бир қанча қарорларни чиқиши бу бизга, сизга берилаётган эътибор дея сўз бошлади. Шу билан бирга институтимиз томонидан ҳам талаба-қизларга яратилаётган шароитлар:дарсда ва дарсдан ташқари кўрсатиб келинаётан маънавий-маърифий муносабатлар, спорт тўгараклари, маданият саройида фаолиятини бошлаган бир қанча тўгараклар, “Олима аёллар”, “Қизларжон”клублари фаолиятини олиб борилиши бу айнан талаба-қизларимизга бўлган эътибор деб билиш керак.
Шу билан бирга институтимиз томонидан ҳам талаба-қизларга яратилаётган шароитлар:дарсда ва дарсдан ташқари кўрсатиб келинаётан маънавий-маърифий муносабатлар, спорт тўгараклари, маданият саройида фаолиятини бошлаган бир қанча тўгараклар, “Олима аёллар”, “Қизларжон”клублари фаолиятини олиб борилиши бу айнан талаба-қизларимизга бўлган эътибор деб билиш керак. Сиз ёшлар талаба-қизлар бунга фақатгина институт ички тартиб-қоидаларга амал қилган ҳолда ўқишингиз, чиройли кийиниб юришингиз билан жавоб бера оладиган қизлар бўлишингиз зарурдир деган фикрлар билан ҳам ўртоқлашилди. Талаба-қизларни қандай муаммолар қийнаёгани, шароитлари ва оилавий муносабатларда қийинчиликлар мавжуд бўлса суҳбатлар олиб бориш каби масалалар бўйича саволлар борлигини бемалол очиқ муносабатда бўлиш таклифини киритди. Берилган саволларга аниқ жавобини қайтардилар ва уларга керакли маслаҳатлар ҳам айтилиб кетилди.
Яна байрамона кайфиятга ўтилди. Бунда талабалар томонидан бир қанча тарбияявий тадбирлар ўтказиш таклифи тушди ва бу таклифларни барча факультет кесимида аниқлаган ҳолда, умумлаштириб натижасини эълон қилиш мақсадга мувофиқ бўлиши лозимлиги айтиб кетилди. Факультет талаба-қизлари томонидан режалаштирилаётган “Миллий либослар танлови” 20-февраль куни ўтказиш режалаштириб олинди. Бу байрам тадбирига жуда чиройли тайёргарлик кўрилаётгани ҳеч кимга сир эмас, албатта. Чунки бундай байрамлар миллий қадриятларга, миллий момоларимиз кийган либосларга бўлган ҳурмат ва эътиборга чорлайди. Диспут сўнгида талаба-қизларга фақатгина омад, ишларига ва ўқишларига ривож тилаб қолинди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати