"Сув - бу ҳаёт!" постерлар танлови
Бугун эрталабданоқ, институтимизда 22 март - “Бутун жаҳон сув куни”га бағишланган, 5 кунга мўлжалланган “Сув ва иқлим ўзгариши” шиори остида тадбирлар бошлаб юборилди. БМТ Бош ассамблеясининг 1993 йили 22 февралдаги 47/193 сонли резолюцияси билан “22 март - Бутунжаҳон сув куни” деб эълон қилинганидан бохабарсиз. Ушбу кунни нишонлашдан асосий мақсад, инсониятни сувдан самарали фойдаланиш ва уни асраш, сув ресурсларини келажак авлодга яхши ҳолатда етказиб беришдир.
Эрталабки тадбирда институтимизнинг Қарши филиали, Наманган муҳандислик технология институти, Самарқанд давлат архитектура институтидан келган талабаларнинг ҳамда Шайхонтаҳур туманидаги 23 - сонли санъат ва мусиқа мактаби ўқувчиларининг “Сув – бу ҳаёт!” мавзусидаги постерлар кўргазмасидаги фаол иштироки барчамизни хушнуд этди.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида республика ОТМ талабалари учун қуйидаги муддатларда танлов ўтказилиши режалаштирилган:
13-март, соат 10:00-12:00 да “Сув – бу ҳаёт!” мавзусидаги постерлар кўргазмаси;
14:00-16:00 да “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқаришда иқлим ўзгаришини таъсири” мавзусида баҳс-мунозараларини ўтказиш;
16-март, соат 14:00-16:00 да “Иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларидан фойдала-нишнинг инновацион услублари” мавзусидаги интеллектуал ўйинни
17-март, 14:00-17:00 да “Сув ва иқлим” мавзусидаги видео фильмлар танлови
18-март, 12:00-13:00 да Сув хўжалиги соҳасидаги энг яхши инновацион технологиялар танлови
14:00-17:00 да “Сув ва иқлим ўзгариши” мавзусида Бутунжаҳон сув кунига бағишланган семинар.
ТИҚХММИ матбуот хизмати