Уч бирликнинг кучи (Фан, таълим ва ишлаб чиқариш)
Халқимизнинг билган билганин ишлар, билмаган бармоғин тишлар деган мақоли бор. Бу бежиз эмас. Талабаларимизни шундай вазиятлардан осон чиқишлари, етарлича билим ва кўникмаларга эга бўлишлари, ишлаб чиқариш жараёнини ўз кўзлари билан кўриб тасаввурга эга бўлишлари учун институмизнинг "Гидромелиорация" факультети "Гидрология ва гидрогеология" кафедраси профессор ўқитувчилари С.М.Қодиров, Г.У.Жумабоева ва Қ.Ш.Эшқуватовлар Дарё ва сув омборлари гидрологияси таълим йўналиши 1-босқич талабаларини
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Гидрометеорология хизмат маркази"га ташрифини ташкиллаштиришди. Ташриф жараёнида талабалар асосий ёғин ўлчаш ишларини олиб борадиган майдонча ва ундаги жиҳозлар, Гидрометеорология хизмат маркази музейи билан таништирилди. Танишув давомида талабалар ўзларини қизиқтирган мавзуларда кўплаб саволлар беришди. Талабалар Музей тарихига оид дафтарга ўз имзоларини қуйиш билан ташрифни якунлашди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати