Мия фаъолиятини ривожантирувчи спорт тури

Шундай спорт турлари борки, унда инсондан жисмоний куч талаб қилинмайди. Шахмат ва шашка инсондан фақат тўғри тафаккур қилишни ва мантиқий мушоҳада юритишни ўргатади. Шахмат  ва  шашка инсон мия фаолиятини ривожлантирувчи, диққатни жамловчи, эстетик завқ улашувчи машғулот ҳисобланади.  Ўз навбатида бу ўйин кишини ақлий салоҳиятини ривожлантириши фанда исботланган.

Талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳамда уларни иннтелектуал салоҳиятини ривожлантириш мақсадида ГИМ факультети деканати ва “Гуманитар  фанлар” кафедраси билан ҳамкорликда 2 ТТЖда 1- 2 курслар ўртасида шахмат ва шашка мусобақаси ўтказилди. Мусобақа ғолиблари шахматдан 102 - гуруҳ талабаси Тўлқинов Жавлонбек, шашкадан эса  103 - гуруҳ талабаси Холиқов Умид ғолиб бўлди. Мусобақа иштирокчиларга эсдалик совға ва китоблар билан тақдирланди.

“Гуманитар  фанлар” кафедраси ўқитувчиси Баҳриддин Муқимов ахбороти

ТИҚХММИ  матбуот хизмати