40-тур “Олима аёллар грантлари”

Илм-фаннинг жамият равнақидаги ўнгу сўл қаноти бор. Бу парвознинг муҳим бир қаноти аёллар эканини инкор этиш қийин. Маълумингизким, хотин - қизлар масалалари бўйича маслаҳат Кенгаши томонидан “Олима аёллар” клуби раиси доцент У.Сангирова раҳбарлигида Инновацион ривожланиш вазирлиги “Олима аёллар грантлари” ташаббускор амалий ва инновацион лойиҳалар танловининг 40-тури бўйича танлов эълон қилинганди. Шу муносабат билан инновацион ривожланиш вазирлиги “Олима аёллар грантлари” ташаббускор амалий ва инновацион лойиҳалар танлови  “Вебинар маъруза” ўтказди.

Вебинар маърузага  Р.Чориев, Б.Маякубов ва профессор-ўқитувчи аёллар, таянч докторантлар, мустақил изланувчилар ва магистрлар қатнашдилар. У.Сангирова  лойиҳаларни қай тартибда ёзилиши, уларга қўйилган талаблар, уларнинг ечимлари ва расмийлаштириш ҳужжатлари каби масалаларда маъруза қилдилар. Шу билан бирга битта намуна сифатида тўлиқ лойиҳани тушунтириб берди. Айниқса, аёлларнинг бу эълон қилинган 40-тур инновацион лойиҳаларининг мақсади, мазмун моҳияти, ҳужжатлари ҳақида тўлиқ маълумот бериб ўтди.

Чунки бу лойиҳа бошқа лойиҳалардан фарқли ўлароқ меъёрий ҳужжатлар кесимида соддароқлиги нуқтаи назаридан бу лойиҳани ҳамма аёлларимиз топшириш имконига эга экани, шогирдларни ва талабаларни ҳам қамраб олиш, шу билан бирга бошқа институтлардан ҳамкор олима аёлларни таклиф этилиши ва раҳбар сифатида фан доктори, профессорлар ва номзодларни бошқа институтдаги кафедралардан таклиф этиш мумкинлиги, шу билан бирга фақат аёлларимизни қамраб олиш каби масалаларига алоҳида  урғу бериб ўтди. Бу Вебинар жуда қизиқарли  бўлди десак, муболаға бўлмайди, чунки савол - жавоблар жуда кўп бўлди. Саволларга У.Сангирова ҳамда Б.Матякубов  жавоб бериб борди.

Савол-жавоблардан сўнг институт “Ёшлар билан ишлаш бўйича” проректори п.ф.д Р.Чориев барча имкониятлар аёллар учун кенг эканлиги, лойиҳа борасида институт раҳбарияти аёлларни қўллаб-қувватлаши, бу борада бевосита ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатишларини қайд этиб ўтди. Бу эса ўз навбатида аёлларимизга лойиҳалар устида янада кўпроқ ва чуқурроқ киришган ҳолда ишлашига туртки бўлди. Албатта, юртимизда бошқарув соҳасида, ижтимоий соҳаларда аёлларимизнинг ўрни яқин уч йилда сезиларли даражада оширилди, ва қувонарлиси шундаки, аёлларимиз илм-фан тараққиётида ҳам ўзининг мустаҳкам ўрнини мана шундай олима аёлларимиз кўрсатиб беради. Оҳирги сўз ўрнида, лойиҳа топшириш муддати 15 - апрелгача берилганлиги, унгача барча факультетлар кесимида аёлларимизнинг лойиҳа тайёрлаб топширишга имконияти  тўғрисида фикр юритган ҳолда институт хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши раиси вебинарга якун ясади.

ТИҚХММИ матбуот хизмати