Қўшалоқ байрам, қўшалоқ тўй

Юртимизда март ойи байрамлар ойи десак, муболаға бўлмайди. Хусусан, 21 март Наврўз байрами ҳамда Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири   Абдулла Орипов 80 йиллиги юртимизда кенг нишонланиши кўзда тутилган. Шу муносабат билан адибнинг ижод ва ҳаёт фаолиятини чуқурроқ ўрганиш, талаба-ёшлар ва профессор-ўқитувчиларда қизиқишини орттириш, мамлакатимизда миллий адабиётимизга кўрсатилаётган чексиз эътибор сўз санъати фидоийларининг бетакрор меросини пухта ўрганиш, китобхонлар сафини янада кенгайтириш, ёшларнинг яхши китобга бўлган меҳрини тобора кучайтириш  мақсадида 2021 йилнинг 12 март куни Адиблар хиёбонига "Гидромелиоратив ишларни механизациялаш" факультети жамоаси, талаба-ёшларининг ташрифи уюштирилди.

Ташриф давомида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо ҳамда  "МАЪРИФАТ" тарғиботчилар жамияти аъзоси, иқтидорли шоир ва публицист Бобомурод Одиловлар, иштирок этишди. Улар Абдулла Ориповнинг барҳаётлигига мезон бўлувчи қизиқарли маълумотларни берди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати