Битирувчилар ярмаркаси тадбири

2019 йил 12 апрель санасида институтимизда “Битирувчи ярмаркаси ва Карьера куни” тадбири ташкил қилинди. Институтда 2018-2019 ўқув йилида 21 та бакалавриат таълим йўналиши бўйича 1504 нафар ва 22 та магистратура мутахассислиги бўйича 103 нафар талабалар ҳамда 3000 га яқин бўш иш ўринлари билан Республикамизнинг барча вилоят, шаҳар ва туманларидан 145 та сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги, электроэнергетика, ер ресурсларини бошқариш, иқтисодиёт соҳалари бўйича ташкилот ва корхоналарнинг ходимлар бўйича масъуллари қатнашди.

Тадбир давомида “Иш берувчи” ташкилот ва корхоналар ва институт талабалари ўртасида давра суҳбатлари ўтказилиб, талабаларга ташкилот-корхоналардаги мавжуд шарт-шароитлар, имкониятлар ҳақида маълумотлар берилди. Тадбир доирасида кўплаб ёшлар ўз иш жойларини тайин қилиб олишди, уларга йўлланмалар берилиб, ўзаро Ёш мутахассисларни иш билан таъминлашга кўмаклаш тўғрисида” шартномалар ҳам имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, “Паркентсувқурилиш” МЧЖ ва “Артел” компанияси институтнинг битирувчи курс талабалари билан давра суҳбатлари ташкил қилган ҳолда ташкилотдаги битирувчиларга яратилган имкониятлар ҳақида кенгроқ маълумотлар берилди.  

      Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов