Навбатдаги семинар-тренинг

2021 йилнинг 10 апрель куни «Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш» факультети «Иқтисодиёт» кафедраси ташаббуси билан талабаларнинг амалий билимларини мустаҳкамлаш ҳамда битирувчи курс талабаларини мамлакатимиздаги мавжуд компаниялар амалиёти билан таништириш юзасидан семинар-тренинг ташкил этилди. Семинар-тренинг «Суғурта фаолияти. Ўзбекистонда суғурта бозори» мавзусида ташкил этилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Тулабоев Аъзам ҳамда СТ МЧЖ Шахсий суғурталаш департаменти директори Рахмонов Ойбек иштирок этди.

Шунингдек, тадбирда Иқтисодиёт кафедраси мудири дотс. Б.Султанова, кафедра профессор-ўқитувчиларидан проф. С.Умаров, ката ўқитувчи С.Ешматов, асс. Ж. Намозов, асс. А. Исмоилов, стажёр-ўқитувчи Қ.Носуруллаев ҳамда талабалардан «Иқтисодиёт» йўналиши 401-гуруҳ, «Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш» йўналиши 301-302-гуруҳ, «Екология ва атроф-муҳит муҳофазаси» йўналиши 306-гуруҳ талабалари қатнашдилар. Тадбир давра суҳбати шаклида ташкил этилди ҳамда якунда талабаларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

 

 

ТИҚХММИ  матбуот хизмати