Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовинлари ҳамда гуруҳ мураббийлари билан онлайн мулоқот
2020 йилнинг 13 май куни 14.00 да Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан институт мураббийлар кенгаши раислари, ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовинлари ҳамда гуруҳ мураббийлари билан онлайн мулоқот ташкил этилди. Мазкур мулоқотда пандемия шароитида профессор-ўқитувчилар ва гуруҳ мураббийларининг талабалар уй шароитида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш ҳолати, шунингдек, уларнинг moodle тизимига уланишига гуруҳ мураббийларининг масъуллиги ҳамда карантин шароитида бўш вақтни мазмунли ўтказиш юзасидан ўтказилаёган “Оилам менинг қўрғоним”, “Қишлоқ менинг тақдиримда” кўрик-танловлари ҳамда беш ташаббус юзасидан ОЎМТВнинг talaba_VUZ24 каналиги жойлаштирилаётган роликлар таҳлил этилди. Институт мураббийлари юқорида санаб ўтилган масалалар бўйича ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан атрофлича жавоблар олдилар.