Мактаб ўқувчилари ТИҚХММИга қизиқиш билдирмоқдалар
Немис тилига ихтисослашган 60-сонли мактаб ўқувчилари институтимизга ташриф буюришди. Мактаб ўқувчиларига дастлаб, “Инновация ва илмий тадқиқотлар кластери” ва ундаги илмий фаолият ҳақида маълумот берилди. Кластерда инновацион технологиялар ва хафталик олиб борилаётган семинарлар мақсади ва мазмуни ёритиб берилди.
Сўнгра, ўқувчиларни Д бинонинг лабораториялари ва ундаги замонавий гидротехник иншоотларидан фойдаланиш ҳамда улардан реал ҳаётда қўлланиш кўлами ҳақида маълумот берилди. Навбатда Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамияти томонидан молиялаштирилган “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш” кафедрасидаги сув ресурсларидан автоматлашган тарзда фойдаланишни илмий лабораториясига ташриф буюришди.
Магистрант Эъзознинг сувдан фойдаланишда автоматлашган тизимдан фойдаланишнинг ижобий томонлари атрофлича ёритиб берилди. Сўнггида халқаро ҳамкорлик бўйича проректор А.Салоҳиддинов мактаб ўқувчиларига институтнинг таълим, илмий ва халқаро фаолияти ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди. Мактаб ўқувчилар ўзлари қизиқтирган саволларига жавоб олишди ва институт раҳбариятига уюштирилган ТИҚХММИ бўйлаб сайр учун ўз миннатдорчилигини билдиришди.
Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Ш. Рахмонов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов