Фаза лойиҳаси
Ҳамкорликнинг самараси ва натижалари томонлараро ўзаро манфаатли экани аҳамиятлидир. Худди шу йўналишларда қилинаётган ишлар таҳсинга лойиқдир.
Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси Ҳукуматлари ўртасида 2015 йил 30 июнда имзоланган икки томонлама битимга асосан амалга оширилаётган “Ўзбекистонда касбий кўникмаларни ривожлантириш” IV фаза лойиҳаси доирасида 12 октябр куни Мирзаобод гидромелиорация касб-ҳунар коллежида ўтказилган “Эксковатор-юклагич симулятори ўқув тренажёридан таълим жараёнида фойдаланиш” мавзусидаги семинар-тренингда “Гидромелиоратив ишларни ташкил этиш ва технологияси” кафедраси ўқитувчиси Атажанов Адилжон Усенович “Эксковатор-юклагич симулятор” ўқув тренажёрининг техник таснифи ва тузилиши тўғрисидаги маърузаси билан иштирок эди.
ГИМ факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари О. Рўзибаев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов