“Узатиш функция ва Laplas алмаштириши Вазн функцияси” мавзусида маъруза
“Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш кафедраси доценти Исматуллаев Худжат Нигматович 3 босқич талабаларига “Узатиш функция ва Laplas алмаштириши Вазн функцияси” мавзусида Очиқ маъруза ўқиди. Маърузада Тошкент давлат техника университети катта ўқитувчиси Сайёра Юносова, Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти факультети декани Исаков Абдусаид Жалилович, Ўқув-услубий бошқарма ходимлари ҳамда кафедра профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.
Маъруза давомида ўқитувчи талабаларга кучайтириш бўғини, диффиренциалловчи бўғин, интегралловчи бўғин, изодром бўғинлар ҳақида тушинчалар бериб ўтди. Талабалар билан биргаликда ҳар бир бўғинларни чизмалар билан ифодалаб формулалар асосида кўриб чиқдилар.
Ўқув-услубий бошқарма услубчиси Мафтуна Тошева ахбороти.