Акселератор Стартап лойиҳалари намойиши

Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамкорлигида Американинг халқаро ривожланиш фонди ЮСАИД томонидан молиялаштирилаётган Марказий Осиё минтақалараро экологик марказининг Water Solutions Innovation Lab.  “Сув, таълим ва ҳамкорлик” (Smart Waters) лойиҳаси доирасида ташкил этилган акселератор Стартап лойиҳаларини намойиши, яъни финал босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур финал босқичида 10 та жамоа ўзларининг:

1. ERG (Engineering Research Group)-юқори самарали эркин оқимга эга гидравлоик трубина яратиш лойиҳаси;

2. GidroGel-чўлларни кўкаламзорлаштириш ва намтўпловчи гидрогел технологияси;

3. Green Fitness –спорт марказларини қуёш панеллари ва фойдаланувчиларни ўқитиш орқали энергия ишлаб чиқарадиган тренажёрлар билан жиҳозлаш технологияси.

4. Impact.uz-яшил ва ижтимоий лойиҳалар учун crowdfunding платформаси;

5. Makecraft.uz- маиший чиқиндиларни қайта ишлаш платформаси;

6. Proteus - қўшимчали технологиялар асосида автоном мини ва микро-гидроэлектростанцияларни ишлаб чиқариш (3Д-босма);

7. Mycelium- агробизнес қўзиқоринларни уйлар, офислар ва ресторанлар учун 2 та ақлли тўплам билан ўстириш;

8. SmartGidro-Ўзбекистоннинг чекка ҳудудлари учун энергия тежаш, сув таъминоти ва томчилатиб суғоришнинг яхлит тизими;

 9. TheMET-GIS моделлаштириш ёрдамида қишлоқ хўжалигини интеграциялашган методологиясини ишлаб чиқиш;

10. VIOM-қуруқ маҳсулот/товарларни қадоқлаш учун сувда эрийдиган ва биологик парчаланадиган плёнкалар ишлаб чиқариш;

Ишланмалари  билан қатнашиб, ҳакамлар (экспертлар) томонидан 2 та лойиҳа финалда ғолибликни қўлга киритди ва Амстердамда ўтказиладиган Climate Launchpad-2019 халқаро «зеленых» бизнес ғоялар конкурсида қатнашиш учун йўлланмага эга бўлдилар. Институтимиз талабаларидан иборат гуруҳ (ГМ факультети 3-босқич талабаси Турдиев Акбарали, Усмонова Моҳибегим)-SmartGidro-Ўзбекистоннинг чекка худудлари учун энергия тежаш, сув таъминоти ва томчилатиб суғоришнинг яхлит тизими лойиҳаси билан иштирок этди ва фахрли 3 ўринни эгалладилар.

Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими бошлиғи М.Саримсақов ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов