Қўл санъатини қўллаб
Инсон иқтидори унинг серқирра фазилатларга эга бўлишига замин ҳозирлайди. Уларнинг рўёбга чиқиши учун шароит ва кенг имкониятлар эшигининг очилиши мақсадга мувофиқдир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни ўзида қамраб олган "Ёшлар ҳафталиги - 2019" лойиҳаси бошланди. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти раҳбарияти ҳамда Ёшлар иттифоқи институт бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган, 2019 - йил 11-ноябрдан 17-ноябргача бўлиб ўтадиган, "Ёшлар ҳафталиги - 2019" лойиҳаси 1-танлови 1-ташаббусга бағишлаб ўтказилди "Рассомчилик, дизайн, амалий санъат, қўлда ясалган буюмлар" кўргазмаси факултет талабалари ҳамда декан муовунлари томонидан юқори тайёргарлик асосида ташкил этилди. Ректоримиз бошчилигида бир гуруҳ педагоглар талабаларнинг қўл санъати намуналарини кўриб баҳо беришди.
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов