"FOOD WEEK UZBEKISTAN 2018”

Ютуқ ва камчиликларни кўриш, танишиш бобида кўргазмаларга ташрифнинг аҳамияти беқиёс. Янги ғоя ва янги кашфиётларнинг натижалари ва унинг ишлаб чиқаришга жалб этилиши билан боғлиқ ҳаракатлар ҳам фаолликни талаб этади.

2018 йилнинг 7-9 ноябрь кунлари “Uzexpo” марказда “Food week Uzbekistan 2018” 23-Халқаро озиқ-овқат ва ичимлик, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси кўргазмаси бўлиб ўтди. Кўргазмада “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультетининг 4-босқич талабалари, “Агросаноат мажмуи иқтисодиёти” фани ўқитувчиси доцент Р. Хакимов раҳбарлигида кўргазмада иштирок этишди. Кўргазмада фан доирасида олинган билимларини амалда кўргазма доирасида кузатиш орқали малака ҳосил қилишди.

 

“СХТЭ ва Б” факультети декани ўринбосари Ж.Турдиев aхбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов