Ораста қизлар – оила кўрки

Нозик жуссаларига ярашган, чиройли миллийлик уфуриб турган кийимларни кийиб олишган, сочлари ўзларига ярашиғлик турмакланган қизлар оиламизнинг маҳалламизнинг юртимизнинг кўрки ҳисобланади. Жорий йилнинг 13 февраль куни "Ер ресурларни бошқариш" факультети декани Ш.Нарбаев, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова, институт Хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Ҳафизова ва факультет ёшлар иттифоқи кенгаши етакчиси Ш.Абдуқодировлар ташаббуси билан “Қизлар давраси” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Танловда М. Турдибоева, А. Санбетова, З. Бекназарова, Н. Сафарбоева ва Д. Муродовалар ҳакамлик қилишди. “Қизлар давраси” кўрик-танлови тўрт босқичда ташкил этилди. Унда факультетнинг талаба-қизларининг энг фаоллари, ҳусусан 3-курс талабаси Д.Жабборова, 1-курс талабаларидан С.Ортиқова, Л.Хамидуллаева, Д.Ибрагимова ва А.Эгамбердиевалар – эпчиллигу чаққонликда, пазандаликда, зукколик ва билимда ўзларининг бошқалардан устун эканликларини билдириш мақсадида беллашдилар.  “Қизлар давраси” да иштирок этган талаба-қизлар кўрик-танловнинг биринчи шарти – ўзларини таништирувни қойиллатиб бажардилар. Қизларнинг нотиқлик маҳорати, шеърий сатрларни маромига етказиб ифода этишлари томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлди.

Иккинчи шарт қизларимизнинг билим даражасини синаш мақсадида саволлар бериди. Билимли адабиётга  қизиқувчан қизларимиз бу шартдан ҳам аъло даражада ўтишди. Учинчи шарт– пазандалик бўйича ҳам қизлар ўзларининг бор маҳоратларини ишга солдилар. Тақсимчаларга солиниб, чиройли безатилган, бири-биридан мазали баҳорий салатларнинг номланиши ҳам қизларнинг юксак дидидан дарак бериб турарди.
Салатлар учун бир хил сабзавотлар ва ярим фабрикатлар ишлатилди. Мисол учун, Л.Хамидуллаева  помидор, бодринг, пишлоқ, салат барги ва қайнатилган мол гўштидан ўзига хос усулда тайёрлаган “Меҳрибоним” салати, Д.Ибрагимова нинг “Кунгабоқар” салати, А.Эгамбердиеванинг “Антиқа” салати, С. Ортиқованинг “Ёқимли иштаҳа”салати, Д.Жабборованинг “Лайлак уяси” салати ҳакамлар ҳайъати томонидан юксак баҳоланди. Айниқса, Л.Хамидуллаеванинг меҳр билан тайёрланган “Антиқа”салати меҳмонлар учун ҳам, оила тушлиги учун ҳам дастурхон безаги бўла олиши эътироф этилди.

Тўртинчи шарт эркин мавзу бўлиб унда қизларимиз ўз истеъдодларидан келиб чиқиб, бирлари ажойиб шеърлари билан, гўзал рақслари билан яна бирлари чиройли қўшиқлари билан барча йиғилганларни хушнуд этишди. Шундан сўнг ҳакамлар ҳайъати томонидан “Қизлар давраси”да иштирок этган “энг қувноқ қиз” деб Д.Ибрагимова, “Энг зукко қиз” номинациясига – С.Ортиқова, “Энг пазанда қиз” деб Л.Хамидуллаева  , “Энг маҳоратли истеъдодли қиз” номинациясига Д.Жабборова, “энг билимдон қиз” номинациясига А.Эгамбердиева муносиб деб топилдилар. Факультет раҳбарияти томонидан эсдалик учун совриндорларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Бундай тадбирлар қизларимизнинг ҳар томонлама баркамол, миллий урф-анъаналаримиздан бохабар вояга етишларида катта аҳамиятга эга, – дейди тадбирда сўзга чиққан факультетимиз декани Ш.Нарбаев. – Қизларимизнинг шарқона одоби, ибо-ҳаёси, момолар удумларидан хабардорликлари уларнинг келгусида яхши турмуш ўртоғи, оила бекаси, она бўлиб вояга етишлари, улар қуражак оила жамиятимизнинг мустаҳкам пойдеворига муносиб ҳисса қўшишидан даракдир.

 

ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова ахбороти

Институт матбуот хизмати Раҳимбой Жуманиёзов