Йил бошида ош дастурхони
Аждодларимиз қадим-қадимдан хайрли иш олдидан эҳсон дастурхони ёзиш удумига амал қилиб келишган. Асрлар оша бизгача етиб келган ушбу анъанани давом эттирган ҳолда 2021 йилнинг 13 январь куни янги йил ҳамда анъанавий ўқишнинг бошланишига шукрона тариқасида қишки таътилдан қайтган институтимиз талабалар турар жойида яшовчи талабаларга ош дастурхони ёзилди.
Мазкур хайрли иш институтимиз ректори Ў.Умурзаков ташаббуси билан ташкил этилди. Эрталабдан барча талабалар турар жойлари ҳовлисига дошқозонлар ўрнатилиб моҳир ошпазлар томонидан ош пишириш учун ҳаракатлар бошлаб юборилди. Бу жараёнда талабалар турар жойида яшовчи талабаларимиз ҳам фаол иштирок этишиб ошпазларга қўлдан келганча ўз ёрдамларини аяшмади.
Тадбир жараёнида институт ректори 5 муҳим ташаббуснинг 5 ташаббуси доирасида талабалар турар жойида ташкил этилган тикув цехига ҳам ташриф буюрди. Мазкур цехда яратилган шарт-шароит, талаба-қизларимиз томонидан тайёрланган кийимларларни атрофлича кўздан кечириб қўли гул тикувчи қизларимизга ўз миннатдорчилигини изҳор этди. Шунингдек, мазкур тадбирда институт раҳбарияти ҳамда факультет деканлари ҳам фаол иштирок этишиб ош пишиши жараёнида талабалар билан қизиқарли суҳбат олиб боришди ҳамда талабаларнинг яшаш шароитлари билан яқиндан танишиб, муаммо ва таклифлари бўйича фикрлашдилар. Ош тадбири жуда қизиқарли ва мароқли кечди. Бу тадбирдан институт талабалар турар жойида истиқомат қиладиган талабалар жуда жуда хурсанд бўлишиб, институт раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат
бўлими бошлиғи З.Ҳайдаров ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати