Яхши шароит ва янгича таълим - давр талаби
Хабарингиз бор, Республикамизда бугунги кунда барча соҳаларда, тармоқларда катта ислоҳотлар олиб борилмоқда. Шу жумладан, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида таълим олувчи талабалар учун яратилган шарт-шароитлар ҳам кун сайин яхшиланиб бормоқда. Бунинг исботини яқинда қайтадан, капитал реконструкция қилиниб, фойдалишга топширилган Талабалар турар жойлари мисолида кўришимиз мумкин.
Бунинг учун албатта, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёйевга миннатдорчилик билдирамиз. 2020-йил 13-феврал куни Талабалар турар жойидаги яшовчи талабаларнинг шароитларини ўрганиш, яратилган имкониятлар самарадорлиги билан яқиндан танишиш ҳамда талабалар билан суҳбат ўтказиш мақсадида институт ректори, устозимиз Умурзаков Ўктам Пардайевич ташриф буюрдилар. Ташриф давомида бешта муҳим ташаббус ижроси юзасидан ташкил этилган, талаба-қизлар тикув цехи фаолияти ҳамда ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш хоналари фаолияти билан танишилди. Талаба-қизлар тикув цехида ишловчилар билан суҳбат олиб бордилар ва уларнинг амалга оширган ишларини кўздан кечириб, мавжуд имкониятлар юзасидан ўз кўрсатмалари, тавсияларини бериб ўтдилар.
Шундан сўнг, институт ректори ва талабалар суҳбати ташкил этилди. Талабалар ректор қабулида бўлиб, ўз саволларини, таклифларини билдириб ўтишди. Билдирилган таклифлар қабул қилиниб, Ёшлар билан ишлаш бўйича проректорга ректор томонидан тегишли бўлимлар билан ҳамкорликдаги топшириқлар берилди. Устозимиз талабалар билан самимий мулоқот қилиб, мана шундай учрашувлар давомли бўлиши ҳақида таъкидлаб, ўқиш ва илм олишда, барча соҳаларда талабалар ташаббускор бўлиши кераклиги ҳақида ўз фикрларини билдирди. Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Талабалар турар жойларини марказлашган ҳолда ўрганиш чора-тадбирлари амалга оширилаётган эди. 14-феврал куни 4 - Талабалар турар жойи магистратура бўлими магистрантларининг шарт-шароитларини марказлашган ҳолда ўрганиш ишлари бошланади. Барчани таклиф қиламиз.
Институт матбуот хизмати раҳбари Р.Жуманиёзов