“BMKB-Agromash” АЖга ташриф

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ПФ-5847-сонли Фармонининг 3-боб 5-бўлимида, ишлаб чиқариш корхоналарида дарс машғулотлари ва талабалар амалиётини самарали ташкил этиш ҳамда Институтимизнинг 2019 йил 30 сентябрдаги 6-мажлис баёнининг 12-бандига асосан, яъни Институтда талабаларни 5+1 (беш кун институтда ва бир кун ишлаб чиқаришда) тизими асосида ўқитишни жорий этиш мақсадида, 5430200-Қишлоқ хўжалигида электрлаштириш ва автоматлаштириш таълим йўналиши 3 курс 303(р)-гуруҳ талабаларини, 2020 йилнинг  13 февраль куни “ЭТваЭЖФ” кафедраси доценти Т.Байзаков “BMKB-Agromash” АЖ  корхонасига олиб бориб “Ишчи касбни эгаллаш” ва “Электр ёритиш ва нурлатиш” фанларидан мутахассислар билан биргаликда “Электр авжлантиргич” бўйича дарс машғулотларини олиб боришди. Талабалар учун бу дарс машғулотлари жуда қизиқарли тарзда ўтди. Талабалар ўзлари қизиққан саволларга мутахассисларда етарлича жавоблар олишди. 

 

 

“ЭТваЭЖФ” кафедраси доценти Ў.Халиқназаров

Институт матбуот хизмати Раҳимбой Жуманиёзов