«Қишлоқ менинг тақдиримда» номли виртуал кўрик-танлов ғолиблари
Мазкур кўрик-танлов талаба-ёшлар қалбида Ватанимиз тарихи ва келажаги учун даҳлдорлик ва масъулият ҳиссини ошириш, халқимизнинг бой тарихий-маданий меросини асраб-авайлаш, оила, маҳалла ва институтда ёшлар тарбияси, миллий қадриятларга эътибор беришга қаратилган тарғибот ишларини олиб боришга мўлжалланган. Талаба-ёшларда маънавиятни янада юксалтириш, миллий ўзликни англаш, миллий қадрият ва анъаналар ҳамда умуминсоний қадриятларга нисбатан чуқур ҳурмат ва эҳтиромда бўлиш туйғуларини ривожлантириш ҳар биримиз учун муқаддас бурчдир. Карантин даврида уйда қолиб, масофадан туриб турли маънавий-маърифий танловларда иштирок этиш,юқори малакали мутахассис бўлиб етишишга, ватанпарварлик ҳис - туйғулари ва садоқатини ўз оиласи, маҳалласи, олий ўқув юрти, касбига бўлган муҳаббатини эзгу амалларининг намунасидир.
Шу муносабат билан институтимиз талабалари орасида ташкил этилган «Қишлоқ менинг тақдиримда» номли виртуал кўрик-танлов ғолибларини самимий муборакбод этаман. Шу фурсатдан фойдаланиб барча ғолибларга соғлик-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат ва улкан зафарлар тилайман. Институтимиз равнақи учун тиним билмай меҳнат қилаётган устоз ва шогирдларга омад доимо кулиб боқишини яратгандан сўраб қоламан. Ишонаманки, ёшларимиз келгусида юртимизнинг қишлоқ хўжалиги иқтисодиётини янада юксакларга кўтаришда ўз ҳиссаларини қўшади. Ютуқ барчага муборак бўлсин, азиз талабалар.
1 – ўрин
1. Жўраев Б. - ҚСХЭТ, 2-курс, 500 000 (беш юз минг)
2. Рўзметов Х. - ГТҚ, 3-курс, 500 000 (беш юз минг)
3. Ширинбоев Х.-ТИҚХММИ Қарши филиали,1-курс, 500 000 (беш юз минг)
2 – ўрин
1. Комилов И. - ҚСХЭТ, 3-курс,400 000 (тўрт юз минг)
2. Бобоқандов Ш. - Магистратура йўналиши, 1-курс, 400 000 (тўрт юз минг)
3. Топилов С. - ҚСХЭТ, 3-курс, 400 000 (тўрт юз минг)
3 – ўрин
1. Махсудов М. - Магистратура, 2 –курс, 300 000 (уч юз минг)
2. Эшмирзаев А. - КСХЭТ, 3-курс, 300 000 (уч юз минг)
3. Аминова Ш. -КСХЭТ, 1-курс, 300 000 (уч юз минг)
Институт раҳбарияти ва жамоат ташкилоти вакиллари