Меморандиум доирасидаги илмий семинар
Бугун Испаниянинг Лиеда университети, "Ўрта аср тадқиқотлари” ва "Ўрта асрларда ирригация ва қишлоқ хўжалиги" илмий-тадқиқот гуруҳлари ва институтимизнинг "Гуманитар фанлар" кафедраси билан ҳамкорликда халқаро илмий семинар бошланди. Ўрта асрларда Андалусияда барча соҳалар каби мусулмон ирригация тизимлари ҳам санъат даражасига кўтарилганди.
Ирригация ва қишлоқ хўжалиги маданиятлари ва қадриятлари доирасида ушбу иккита узоқ маконнинг бир хил муаммоларни қандай ҳал қилганлигини солиштириш бугунги кун учун ҳам фойдали бўлади. Ушбу илмий семинар Леида Udl университети (Каталония, Испания) ва ТИҚХММИ ўртасида имзоланган меморандум доирасида ташкил этилди.
Илмий семинарни Леида университетит Халқаро алоқалар ва ҳамкорлик бўйича вице-канцлер Антони Гранноллер очиб берди. Унда Санъат факультети декани Карме Фигуерола ҳам бугунги анжуманнинг катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Бирлашган ўрта асрлар тадқиқот маркази директори Флосел Сабате бугунги мажлисда модераторлик қилди. “Гуманитар фанлар” кафедраси мудири Ш.М. Ўлжаева “Амир Темур даврида ирригация тизимларининг ривожланиш ҳолати”, Хелена Кирчнер “Шарқий Андалус оролларидаги кичик ҳажмли суғориш тизимлари (Балеар ороллари, 10-13 асрлар), ТИҚХММИ таянч докторанти Муаззам Маҳмудова “Темурийлар даврида суғориш иншоотлари” мавзусида маъруза қилдилар. Семинарда жами 40 дан зиёд профессор-ўқитувчилар иштирок этдилар. 2021-йил 14-апрель куни халқаро илмий семинар ўз ишини давом эттиради.
“Гуманитар фанлар” кафедраси ўқитувчиси Баҳриддин Муқимов ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати