Фойдали маслаҳатлар

14 апрель “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факултети декани Р.Хакимов 1-2-курс фаол иқтидорли талабалари билан учрашув ўтказди. Учрашувдан кўзланган мақсад, авваламбор, факультетимизда ёш талабаларга иқтисодиёт, маркетинг, соҳаларини ва унинг бугуннги кунда жамиятимизда тутган ўрни ҳақида маълумот бериш билан бирга факултетимизнинг юқори босқич иқтидорли талабалари биринчи босқич талабалари билан фикр алмашишларини ташкил этишдан иборат эди. Мақсад рўёбга чиқди. Юқори курслар ўзларининг ютуқ ва тажрибаларини ёш талабалар билан ўртоқлашдилар.

Иқтидорли талабалар томонидан тақдим этилган тақдимотлар турли мавзуларни ўз ичига қамраб олди. Ёш талабалар иқтисодиёт, маркетинг ва уларнинг ҳаётимизда тутган ўрни, бизнес, кўплаб стартаплар, стипендиялар, институтимизнинг имкониятлари ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлдилар. “Ёшлар - ёшларга” шиори остидаги бу каби учрашувлар аниқ режа асосида ташкил этилади, Институтимизнинг Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш факултети фаол биринчи ва иккинчи босқич талабалари қисқа вақт давомида кўплаб маълумотларга эга бўладилар ва ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

 

                    

ТИҚХММИ матбуот хизмати