Боғ узра маърифат

"Ботаника боғи"да 9-май - Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 74 йиллигига бағишланган байрам тадбирига ташриф буюришди.  Шу муносабат билан 2019-йил 10-май куни “Гидромелиорация” факультети “Гидрология (Сув омборларида)” таълим йўналиши 2-курс 17-гуруҳ талабалари ва гуруҳ мураббийи “Гидрология ва гидрогеология” кафедраси ассистенти С. Мансуров бошчилигида Ботаника боғига саёҳат уюштирилди. Ташриф давомида талабалар боғ байрамона безатилганлигини, саҳна ортидаги мониторда халқимизнинг уруш даврида кўрсатган матонати ва жасорати, мард ўғлонларининг мислсиз қаҳрамонликлари акс этган лавҳалар намойиш қилинади.

Боғ ичидаги майдонда 1941-1945 йиллардаги муҳит акс этган. Қўмондонлик штаби, окоп ва блиндажлар, тиббиёт пункти, дала ошхонаси қурилган, Иккинчи жаҳон уруши давридаги ҳарбий техника, қурол-аслаҳа намуналари жойлаштирилган.  Жанг майдонларида аскарларимиз кўрсатган мардлик ва жасорат, урушдан қайтмаган минглаб юртдошларимизнинг муқаддас хотираси, ота-боболаримизнинг фронт орти меҳнат фаолияти акс этган.

“Гидрология ва гидрогеология” кафедраси ассистенти С.Р. Мансуров ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов