Спорт - соғлиқ кафолати

Жорий йилнинг 19 март  куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳам маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Айнан иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.

Хабарингиз бор, “Ер ресурсларини бошқариш” факультетининг 2-курс талабалари Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани “Соф олтин” массивида мутахассислик фанидан ўқув амалиётини ўташмоқда. Жорий йилнинг 12 май дам олиш куни факультет декани Ш. Нарбаев ва ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова ҳамда факультетнинг профессор-ўқитувчилари ташаббуси билан оромгоҳда талаба-ёшларни ўқув амалиётидан бўш вақтларида ҳар бир гуруҳлар ўртасида “СПОРТ БИЗНИ БИРЛАШТИРАДИ” шиори остида қизлар ўртасида волейбол, ўғил болалар ўртасида футбол ҳамда волейбол мусобақалари ташкил этилди. Ушбу мусобақада факультетимизни барча иқтидорли, спортга иштиёқи баланд талабалар ўз гуруҳлари билан фаол иштирок этди.

Юқори кайфиятда бўлиб ўтган мусобақамизда спортнинг волейбол бўйича қизлар ўртасида 208-209-гуруҳлар, ўғил болалар ўртасида эса 206 -гуруҳ ғолибликни қўлга киритди. Футбол мусобақаси бўйича 210 - гуруҳ талабалари фахрли биринчи ўринни эгаллашди. Ушбу мусобақада ғолиб бўлган талабаларни факультет декани Ш. Нарбаев 1-2-3- даражали диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирлади. Дарҳақиқат, мусобақа сўнгида талабаларимиз маданий дам олишлари учун ажойиб концерт дастури ҳам бўлиб ўтди. Факультет фаолларидан янада ташаббускорликни кутиб қоламиз.

ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов