“Эркин ва фаровон яшайлик” шиори остидаги тадбирларда хотин-қизларнинг ўрни
Маълумки, Президентимизнинг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, 2020 йил 25 декабрдаги Ўзбекистон Ёшлари форумида ҳамда 2020 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга Мурожаатномасида, 2021 йил 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамда вазирликлар, қатор давлат ва жамоат ташкилотлар билан ҳамкорликда “Маънавият фестивали”ни ўтказиш режалаштирилган эди. Айнан бундай фестиваллар бутун республика миқиёсида ўтказилиб келинмоқда. Шулар қаторида барча ОТМ профессор-ўқитувчилари ва жамоат ташкилотлари ҳам бундай тадбирларни ўзларининг фаол меҳнатлари ва бўлажак кадрларни тайёрлашдаги фаолликлари билан ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.
Айниқса, институтимиз хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат Кенгашлари томонидан аёл профессор-ўқитувчилар ва барча талаба қизлар билан олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлари таҳсинга сазовордир. Негаки у кунги долзарб масалалар бўйича олий таълим тизимида ўзига хос ҳиссаларини қўшиб келмоқда. Шундай тадбирлардан бири “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультетининг хотин-қизлар кенгаши раиси Холиқова Наргиза Абдувалиевна ташаббуси билан ўтказилди. Янги Ўзбекистонда ''Эркин фаровон яшайлик'' шиори остида олиб борилайотган маънавий ва маъоифий ишларда аёлларнинг ҳсссаси мавзусида онлайн вебинар ташкил этилди. Бу вебинарга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Тошкент Давлат иктисодиёт университети ректор маслаҳатчиси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Мадҳияси муаллифи, Ўзбекистон миллий гвардияси қўмондонлиги Мадҳияси муаллифи Анвар Мирзо таклиф этилди. Шу билан бирга институт маънавий-маърифий ва ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.Чориев, институт хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши раиси З.Исмаиловалар ва барча институт хотин-қизлари иштирок этишди. Бу тадбир ёшларга ва хотин-қизларга Ватанга муҳаббат тўйғусини ошириш, инсонпарварлик, эзгулик ва бунёдкорлик ҳамда илм ўрганиб меҳнатсеварликка ундовчи шеърий мавзулар орқали фикр алмашишга имкон яратди. Тадбир жуда кўтарингки руҳда ўтди.
Тадбир давомида “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш”факультети хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раиси Н.Холиқова томонидан факультет хотин-қизлар билан олиб борилаётган ишлар бўйича маълумотлар келтирилиб ўтилдики, бугунги кунда “Эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида олиб борилаётган маънавий ва маърифий ишларда аёлларнинг ҳиссаси қанчалик катта эканлиги эътироф этилди. Бунда Н.Холиқова бугунги аёлларимизни Республика ва хорижий давлат журналларидаги чоп этиб бораётган мақолалари, нашр эттириб келаётган дарслик ва ўқув қўлланмалари, ишлаб чиқаришдаги илмий тадқиқот натижалари асосидаги олинган патентлари ва қизларимиз томонидан эришилган ютуқлар айниқса Р. Йигиталиеванинг Президент стипендиясига эришганлиги ва яна бир қатор ютуқлари ҳақида тўхталиб ўтилди. Бу эса бугунги институтимиз хотин-қизлар, яъни битта факультет кесимидаги эришилган натижалар ва юртимизда олиб борилаётган улкан ислоҳаларга аёлларимизнинг қўшаётган хиссаси десак муболаға бўлмайди. Бундай тадбирлар барча факультетлар кесимида ҳам ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, уларни ютуқлари ҳақида яна фикр юритиб борилади.
ТИҚХММИ матбуот хизмати