Илмда амалиётнинг аҳамияти

Илмда амалиётнинг аҳамияти

Ҳар бир мамлакатнинг, жамиятнинг тараққиёти у ерда илм-у фаннинг нақадар ривож топгани билан узвий боғлиқдир. Институтимизнинг бугунги кунда илмга ва уни ривожлантиришга қаратаётган эътибори жуда юқоридир. Мана шундай яратилган шароитлардан унумли фойдаланиш ва назарий билимларни амалиётда тадбиқ қилиш мақсадида “Гидрология ва гидрогеология кафедраси” доценти Ф.А.Гаппаров ва кафедра ассистенти Қ.Ш.Эшқуватовлар Навоий вилояти Хатирчи туманида жойлашган Кўксарой сув омборида тадқиқот олиб боришди.

Тадқиқот давомида сув омборида мавжуд бир қанча муаммолар ўрганилди ва керакли хулосалар берилди. Тадқиқот жараёнида Ф.А.Гаппаров ёш мутахассис Қ.Ш.Эшқуватовга сув омборлари билан боғлиқ муаммоларни санаб ўтиш билан бир қаторда уларнинг ечимларини Кўксарой сув омбори мисолида кўрсатиб берди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати