Талабаларимиз амалиётда
Институтимиз ректори профессор Ў.П.Умурзаковнинг жорий йилнинг 2021 йил 29- майдаги 553/т ва 31-майдаги 575/т буйруқларига биноан бакалавр йўналиши 2 ва 3 курсларга 7-июндан 31-июлгача “Электр ускуналари монтаж технологияси” ҳамда “Ишлаб чиқариш” амалиётлари ўтказилиб келишмоқда. Ушбу амалиётда талабалар назарий олган билимларини амалда кўриб, синаб кўриш жараёнларига эришишди.
Амалиёт объектлари “Ўзэлектроаппарат-электрошит” АЖ, Сурхондарё вилоят худудий электр тармоқлари АЖ, Тошкент вилояти худудий электр тармоқлари АЖ, Қашқадарё худудий электр тармоқлари АЖ, Аму-Бухоро Канали насос стансиялари энеогетика ва алоқа бошқармаси, Чирчиқ-Оҳангарон насос стансиялари энергетика бошқармаси ва қишлоқ ва сув хўжалигига қарашли барча корхоналарда амалиётларни ўтамоқда. Амалиётга ЭТваЭЖФ кафедраси профессор-ўқитувчилари раҳбар этиб белгиланган.
“Қишлоқ ва сув хўжалиги
енергия таъминоти” факултетининг Ёшлар
билан ишлаш декан ўринбосари О.Ҳабибуллаев
ЭТваЭЖФ кафедраси доценти Ў.Халиқназаров
ТИҚХММИ матбуот хизмати