Маҳалла-бугун ва келажакни туташтурувчи маскан

«Маҳалла» атамасининг келиб чиқиши ҳам узоқ тарихга бориб тақалади ва у арабча сўз бўлиб ўзбек тилидаги «жой» маъносини билдирувчи «маҳаллун» сўзидан келиб чиққан. У турли минтақаларда маҳаллот (жой), гузар, жамоа, элат, элод номларида аталиб келинган. Аммо маҳалла нафақат тарих, балки бугунги ва эртанги кунимизни ҳам туташтириб турувчи маскан ҳисобланади. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани,

“Мирзакалон Исмоилий” маҳалласи билан ҳамкорликни  ривожлантириш мақсадида маҳалла ёшлари спорт тўгаракларидан унумли фойдаланиб келмоқда. Ёшларнинг спорт мусобақаларига кенг жалб қилиниши натижасида вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятчилик каби ҳолатлар кескин камайишига олиб келади.  Шу билан бирга маҳалла миллийлигимиз тимсоли ҳамда қадрятлар ва урф-одатларни авлоддан авлодга етказувчи ижтимоий макон сифатида, ўзлигимизни англашга, миллий ғурур ва ватапарварликни юксалтиришга хизмат қилади. Маҳалланинг нуфузини ошириш нафақат иқтисодий-ижтимоий, балки тарбиявий ва улкан маънавий масала эканлиги устувор вазифа сифатида белгиланиб, унинг фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ишончли таянчи ҳамда таъсирчан кучи бўлиб хизмат қилишига зарур шарт-шароитлар яратиб келинмоқда.  

“Қишлоқ ва сув хўжалиги

энергия таъминоти ” факултетининг  Ёшлар

 билан ишлаш декан ўринбосари О.Ҳабибуллаев

ТИҚХММИ матбуот хизмати