Жаҳон банкининг етакчи олимлари билан онлайн учрашуви
Жаҳон банкининг етакчи олимлари, жумладан Уильям Янг (CAWEP раҳбари), Азад Абдухамид (сув ресурсларини бошқариш бўйича етакчи мутахассис), Хайри Аль-Джамал (сув ресурсларини бошқариш бўйича етакчи мутахассис), Шавкат Рахматуллаев (сув ресурсларини бошқариш бўйича бош мутахассис), Тогжан Алибекова (сув ресурсларини бошқариш бўйича мутахассис) билан “Марказий Осиёда сув-энергетика дастури доирасида сув ресурслари хавфсизлигини ошириш ва иқлим ўзгаришига мослашишга оид масалалар бўйича вакиллар билан фикр-мулоҳазалар алмашиш” мавзусида онлайн учрашув ташкил этилди.
Учрашувда ТИҚХММИ ректори, проф. У.Умурзаков, 1чи проректор Б.Мирзаев, Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор А.Салоҳидднов, ГМ факультети декани А.Фатхуллоев, "Ирригация ва мелиорация" кафедраси мудири И.Бегматов, "Экология ва сув ресурсларини бошқариш" кафедра мудири А.Каримов, ГТҚ кафедра мудири М.Бакиев, ПКҚТ ва УМОТ маркази директори Ғ.Бекмирзаев ва Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Ш.Рахмонов иштирок этишди. Учрашувни ТИҚХММИ ректори, профессор Ў. Умурзаков институт ходимларини таништириш билан очиб бердилар. Ўз навбатида Жаҳон банки номидан Уильям Янг ҳам мутахассисларни таништиргандан сўнг, Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш борасида олиб борилаётган минтақавий ва маҳаллий ишлар кўлами юзасидан фикр-алмашишди. Сув хўжалигида олиб борилаётган ишлар кўлами жадал суръатларда олиб борилаётгани ва янада минтақавий сув муаммоларини ҳал этишда комплекс кўриниишда амалга ошириш, шу жумладан, сув хўжалиги ходимларини малакасини ошириш муҳим аҳамият касб этиши таъкидлаб ўтилди. Учрашув илиқ ва музокараларга бой тарзда ўтди. Жаҳон банки ТИҚХММИга келгусида янада кўпроқ лойиҳалар жалб этилишини таъкидлаб, институтнинг Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигида тутган ўрни беқиёс эканини эътироф этди. Шу аснода онлайн учрашув якунланди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати