Илмий тадқиқотлар инновацион ихтиролар сари
Институтимизда талабаларни илмий-ижодий фаолиятга жалб қилиш мақсадида тарғибот ишлари давом этмоқда. 2019-йил 13-сентябрь куни Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими, Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими ҳамда Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими ходимлари иштирокида “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети 3-босқич талабалари билан соат 10:00 да, 1-босқич талабалари билан соат 15:00 да учрашув ташкил этилди.
Учрашув самимий суҳбатга айланиб кетди. Талабаларни қизиқтираётган соҳа тўғрисидаги барча саволларга устозлар томонидан батафсил, ҳаётий намуналар асосида жавоблар берилди. Шу жойнинг ўзида Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлимининг талабалар билан янада яқинлаштириш мақсадида telegram ижтимоий тармоғида (Илмий бўлим https://t.me/tiqxmmi_ilmiy_innovatsiya) гуруҳи очилди. Барча янгиликка интилувчи талаба ёшлар ва профессор-ўқитувчиларимизни таклиф этиб қоламиз.
Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими ходими А.Муталов ахбороти
Институт Матбуот хизмати раҳбари Р. Жуманиёзов