Нафосатли бўлиш фарз, назокатли бўлиш қарз
Дунё гўзаллик қонунларига биноан қурилади деган буюк ҳикматни биламиз. Маънавиятгиа оламни қутқаради. Олам сарвари бўлган одам ҳам ана шу қонунларга бўйсунган ҳолда, унинг юриш - туриши, нутқи ва хулқи, қалб-у қиёфати ҳам нафосатга йўғрилган бўлиши керак. Бу эса чинакам маданиятлилик белгиси. 14 - сентябрда институтнинг илмий анжуманлар залида 1-босқич талаба қизлари билан биргаликда умумий йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишни институт доценти Р. Жуманиёзов очиб берди. Йиғилишда ҚСХЭТ, ГТҚ, ГИМ, ГМ, ЕРБ факультетларининг талаба қизлари ва М.Улуғбек тумани адлия бўлими ходими А.М.Бердиев, "Гуманитар фанлар" кафедрасининг мудири, профессор Шоҳистахон Ўлжаева ва факультетлар хотин-қизлар кенгашларининг раисалари фаол қатнашдилар. Профессор Ш.Ўлжаева ва Г.Худайбердиевалар сўзга чиқиб, 1-босқич талабаларини янги ўқув йили билан табриклаб, талаба қизларга институтнинг ички тартиб интизоми, одоб-ахлоқ, ва кийиниш маданияти тўғрисида, ундан ташқари аудиторияларда ўзларини маданиятли тутишлари тўғрисида гапириб ўтдилар. Савол ва жавоблар руҳида ўтган ушбу тадбир жонли мулоқот замирига қурилгани билан характерланди.
Институт хотин-қизлар қўмитаси раиси З. Хафизова aхбороти
Институт Матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов