Бағрикенглик меҳридарёликдир
Юртимиз жаннатмакон қуёшли ўлка. Бундай заминга байрамлар, қувонч ва бахтга тўлган инсонлар ярашади. Юртимизда бугунги кунга келиб кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Буларнинг рўёбини эса ҳис қилмай, сезмай қолиш мумкин бўлмаса керак. Ҳозирги кунга келиб ёшлар учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Шу ўринда вояга етмаган боқувчисини йўқотган ёшларга ҳам берилаётган имкониятлар, уларнинг яшашлари, билим олишлари учун яратилган қулайликлар ҳавасимизни келтирмай қолмайди.
Жорий йилнинг 11 октаябр санасида Институтимизнинг “Гидромелиорация” факултетида таҳсил олаётган бир гуруҳ иқтидорли талабалари ҳам ҳудди шундай имкониятларга бой ўз чемпион, билимдонларига эга бўлган Чирчиқ шаҳар 14-сонли меҳрибонлик уйига тарбияланувчи ёшларнинг оз бўлсада кўнгилларини кўтариш, улар билан қизиқарли бадиий кеча ташкил қилиш мақсадида ташриф буюрдилар. “Полапонларнинг” кўзларидаги қувонч, бизнинг ҳам кўнглимизни кўтарди.
Бундай ишларнинг замирида халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган меҳр- муҳаббат, бағрикенглик ётади. Бу шунчаки ташаббус эмас, бу анъана одат. Чунки ўспирин ёшнинг юзидаги кулгусини, кўзидаги меҳр-у қувончини кўрган, ўша кулгунинг сабабчиси бўлганлигини ҳис қилган инсон ҳеч қачон бундай ташаббуслардан четда қолишни хоҳламайди. Қувоч тўла кўзларни сизга ҳам илиндик, азизлар. Зеро, савоб ишни ҳар ким, ҳар кун қилиш керак!!!
Манзирбоев Улуғбек магистратура 1-босқич талабаси ахбороти
Институт Матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов