Фойдали, мазмундор мулоқот

Ислом Каримов номидаги жамоат хайрия фонди раиси Аброр Хусанович ташриф буюрди. Йиғилишга ер ва сув соҳасига оид барча йўналишларнинг битирувчи босқич талабалари қатнашди. Ташриф жараёнида Аброр Хусанович Ислом Каримов номидаги фонднинг ташкил этиш тарихи, мақсади ва вазифалари хусусида батафсил ёритиб берди. Фонд вакили Наргиза хориждаги нуфузли олий таълим муассасаларида магистратурада таҳсил олиш учун танловда иштирок этиш шарт-шароитлари, талаб ва қоидалари ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, бугунги кунда, Германия, Швейцария, Франция каби давлатларда жойлашган нуфузли олий таълим муассасаларида таълим олаётган ватандошларимиз ҳаёти ва ўқиши тўғрисида тақдимот қилинди. Танлов учун ҳужжатларни 15 октябрдан қабул қилиниши айтиб ўтилди. Қатнашган талабалар қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Барча саволларга аниқ ва тўлиқ жавоб берилди.

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов