Эрасмус+ DSinGIS лойиҳасининг октябр ойига режалаштирилган онлайн бошқарув йиғилиши бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 5 октябр куни Зоом платформасида Эрасмус+ “DSinGIS: Геоинформатика соҳасида докторантура” лойиҳасининг навбатдаги бошқарув онлайн йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда лойиҳанинг Венгрия (Обуда университети, OU), Австрия (Залсбургдаги Парис-Лодрон университети, PLUS), Германия (Лейбниц Ўтиш даври иқтисодиёти мамлакатларида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш институти, IAMO) ҳамда Ўзбекистондаги (ТИҚХММИ, ЎзМУ, ҚДУ, ТАҚИ, СамДАҚИ) ҳамкорлари иштирок этдилар. Йиғилишни лойиҳа координатори Лорант Фолдварй бошқариб борди.
Йиғилишда қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
- WP1. Лойиҳа бошқаруви масалалари (co-financing, лойиҳанинг сўнгги кўриб чиқиш йиғилиши);
- WP3. Ўқув материалларини яратиш (Хатоликлар назарияси moodle курсининг яратилиш ҳолати; moodle курслари базасини Залцбургдаги Парис-Лодрон университети серверидан ТИҚХММИ серверига ўтказиш; яратилган moodle курсларини пилот тест қилишнинг 2-босқичини бошлаш);
- WP4. Таълим инфраструктурасини шакллантириш (Қўшма илмий тадқиқот маркази учун жиҳозлар сотиб олиш бўйича тендер ўтказиш; Қўшма илмий тадқиқот маркази устави ва Бизнес модел);
- WP5. Геофазовий атамалар глоссарийси (гармонизация режаси ва тасдиқлаш жараёни);
- WP6. Малака ошириш (PhD талабаларнинг Европада таҳсил олишлари, Геоинформатика бўйича ёзги мактаб);
- WP7. Анъанавий илмий конференциялар (Геоинформатика бўйича GI2020 Халқаро конференцияси);
- WP9. Лойиҳани тарқатиш ва натижалардан фойдаланиш (NЕО нашри учун мақолалар тайёрлаш) ва бошқа турли масалалар.
Юқорида кўрсатилган ҳар бир масала бўйича масъулларнинг ҳисоботлари эшитилиб, кейинги вазифалар белгилаб берилди ва йиғилиш баённомасига киритилди.
Йиғилишда ТИҚХММИдан лойиҳанинг Ўзбекистондаги миллий координатори, Ердан фойдаланиш кафедраси таянч докторанти Илхом Абдурахманов ҳамда лойиҳанинг Ўзбекистондаги миллий менежери, Инновация ва илмий тадқиқотлар кластери раҳбари Маманбек Реимов иштирок этиб, тегишли масалар бўйича маълумот бериб, ўз фикрларини билдирдилар.
Илҳом Абдураҳманов Ўзбекистондаги Эрасмус+ оффиси томонидан чоп этиладиган “Erasmus+ in Uzbekistan - 2020” нашрига лойиҳа аъзолари томонидан лойиҳа натижалари асосида тайёрланган қуйидаги 5 та мақола кўрсатилган манзилга юборилганлигини айтиб ўтди:
- Project Management, Quality Enhancement and Dissemination in the DSinGIS project.
- Curriculum and e-Learning courses for GI doctoral studies in Uzbekistan: Development and Implementation on the Example of the DSinGIS project.
- Development of Knowledge Pool in Geoinformatics within the DSinGIS project.
- Exchange scholarships to European research institutions in the frame of the DSinGIS project.
- Glossary of Geospatial terms in Uzbek.
Шунингдек, лойиҳа доирасида Ўзбекистондаги ҳамкор ОТМларда очилган янги “11.00.07 – Геоинформатика” ихтисослиги бўйича таянч докторантурага 2021 йил учун ТИҚХММИга 3 та, ЎзМУ, ТАҚИ ва СамДАҚИга 1 тадан квота ажратилганлиги ва ҳужжатлар қабул қилинаётганлиги ҳақида маълумот берилди. Лойиҳа тўғрисидаги батафсил маълумотни лойиҳанинг қуйидаги расмий веб-саҳифасидан олишингиз мумкин: www.dsingis.eu
ТИҚХММИ Матбуот хизмати