Магистрантлар учун семинар
Жорий йилнинг 12 октябрь санасида, институтимизда таҳсил олаётган 2 - босқич магисрантлари учун Scopus ҳамда ScienceDirect илмий техник электрон базаларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш бўйича институтнинг “Халқаро рейтинг фаолиятини мониторинг қилиш бўлими” бошлиғи Ғиёсиддин Ғозиев иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Тақдимотда бугунги кунда институтда таълим олиш учун юқори даражадаги шарт-шароитлар яратилганлиги билан бир қаторда, ўз илмий тадқиқот ишларини олиб бораётган ёш олимлар учун халқаро эътироф этилган Scopus ҳамда ScienceDirect каби илмий-электрон кутубхоналардан тўлиқ фойдаланиш каби имкониятлар мавжудлиги ҳақида қисқача маълумот берилди. Тадбирнинг асосий мақсади магистрантларнинг ўз илмий ишларини тўғри ташкил этишлари, диссертация мавзуси бўйича адабиётлар шарҳида жаҳон олимлари тажрибаларидан фойдаланишлари диссертация ишининг янада мукаммаллик касб этишида жуда ҳам муҳимлиги таъкидлаб ўтилди.
Шу билан бирга, тақдимотда илмий мақолаларни излаш, илмий ишга ҳаволалар бериш учун қулай бўлган Elsevier компаниясининг яна бир маҳсулоти “Mendeley” веб дастури ҳақида тушунча берилди ҳамда унинг ишлаш механизми ҳақида амалда кўрсатиб ўтилди.
Таъкидлаш жоизки, “Магистратура" бўлими ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбир ёшларни чуқур билим олишлари, ўз илмий салоҳиятларини янада оширишларида замин бўла олади ва уларни жаҳон олимлари илмий ишлари билан танишишларида муҳим рол ўйнайди.
"Магистратура" бўлими бошлиғи муовини Ш.Азизов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов