Москвалик мутахассис маърузаси
Ломоносов номидаги Москва давлат университети Иқтисодиёт факультети и.ф.н., ф-м.ф.н., ю.ф.н., доцент Сидоренко Владимир Николаевич бугун 13 ноябрь куни Иқтисодиёт кафедрасига ташриф буюрди. Иктисодиёт кафедраси ва Ломоносов номидаги Москва давлат университети билан ўзаро хамкорлик ўрнатиш ва ушбу доирада ўқув ва илмий жараёнларни такомиллаштиришга қаратилган илмий маърузалар ташкил этилиши келишиб олинди. Шу муносабат билан Сидоренко Владимир Николаевич “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети талаба ва профессор-ўқитувчиларга “Рақамли қишлоқ хўжалиги”, “Яшил иқтисодиёт” мавзусида илмий маъруза қилди.
Маърузачи жаҳон тажрибаси асосида рақамли иқтисодиётни долзарблигини, ривожланиш даражасини, тармоқларни инновацион ривожланишдаги ўрнини тақдимот қилиб берди. Рақамли қишлоқ хўжалиги дехқончилик ва чорвачилик соҳаларида жаҳон мисолида ўз аксини топганлигини тасвирлаб берди. Қишлоқ хўжалигида рақамли иқтисодиёт асосида ишлаб чиқаришда, тижоратлаштиришда катта имкониятлар яратади ва вақтни тежайди. Лекин миллий рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда электрон технологияларни янада ривожлантириш бу соҳани рағбатлантиришга боғлиқлигини ўз маърузасда келтириб ўтди. Маърузачи жаҳон бўйича ва шу қаторда Ўзбекистонда “яшил иқтсодиётни” ривожланиши, унинг асосий мақсади, вазифалари, йўналишларига ҳам аҳамият бериб ўтди. Бу эса ўз ўзидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги 2019-2020 йиллар даврида “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси белгиланган ва унинг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ниҳоятда долзарблигини кўрсатмоқда.
“Иқтисодиёт” кафедраси мудири и.ф.н., доцент У.Сангирова ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Р. Жуманиёзов