Ёшлар Ҳафталиги 2019" 2-куни спорт мусобақалари қандай ўтди? Натижалар, жараён ва ишонч!!!

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти раҳбарияти ҳамда институтнинг Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган "Ёшлар ҳафталиги - 2019" лойиҳаси 2-куни 2-ташаббус спорт тадбирлари куни деб номланди ҳамда институт факултетларидан кўплаб йигит-қизларни ўз атрофида мусобақалар орқали бирлаштирди. Бугун бўлиб ўтган спорт мусобақалари натижалари қуйидагича:

Қизлар ўртасида факултетлараро спортнинг стол тенниси бўйича мусобақа натижалари:

1-ўрин СХТЕ ва Б факултети талабаси Дониёрова.Х

2-ўрин ҚХМ факултети талабаси Орзиева.К

3-ўрин ҚХМ факултети талабаси Тожибойева.Г

Куннинг энг ажойиб спорт мусобақаси қизлар ўртасида факултетлараро футбол мусобақаси натижалари:

1-ўрин ЕРБ факултети талаба-қизлари жамоаси

2-ўрин ГМ факултети талаба-қизлари жамоаси

3-ўрин ҚХМ факултети талаба-қизлари жамоаси

Спортнинг Баскетбол тури бўйича йигитлар ўртасида факултетлараро бўлиб ўтган қизғин курашларга бой бўлган мусобақа натижалари:

1-ўрин СХТЕ ва Б факултети талаба-йигитлари жамоаси

2-ўрин ГМ факултети талаба-йигитлари жамоаси

3-ўрин ГИМ факултети талаба-йигитлари жамоаси

Қишки олимпиада ўйинларида учраб турадиган ва шаҳримизнинг паркларида ҳам бор бўлган барча йигитлар ёқтирадиган ТИР отиш ўйини натижалари (йигитлар ўртасида):

1-ўрин СХТЕ ва Б факултети талабаси Раҳмонназаров Маҳмудали (47 очко)

2-ўрин СХТЕ ва Б факултети талабаси Валижонов Ҳакимжон

3-ўрин ЕРБ факултети талабаси Жўрақулов Азим

Талабалар таклифига биноан,  Талабалар ошхонасида қизлар ва йигитлар ўртасида EATING TIME мусобақаси натижалари:

Йигитлар ўртасида:

1-ўрин ГМ факултети талабаси Арзиқулов Дилшод

2-ўрин ҚСХЕТ факултети Хабибуллин Амиржон

3-ўрин ҚХМ факултети талабаси Маъруфов Элбек

Қизлар ўртасида:

1-ўрин СХТЕ ва Б факултети талабаси Шомуродова Мафтуна

2-ўрин ГМ факултети талабаси  Ҳамройева Шахноза

3-ўрин ГИМ факултети талабаси Исакова Мадина.

Талабаларимиз бугун ўз вақтини спорт тадбирларига бахшида этди ва бундан афсусда эмаслар. Зероки, бу ҳаракат риҳият ва кайфиятнинг кўтаринки бўлишига сабаб бўлди.

Институт ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов