"Карвин санъати, Қовоқ сайли" факултетлараро танлови

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан ташкил этилган "Ёшлар ҳафталиги 2019" лойиҳасининг "Карвин санъати, қовоқ сайли" деб номланган 3 - танлови талабалар турар жойида бўлиб ўтди. Танлов қизиқарли тарзда ташкил этилди. Ҳаттоки, ушбу танловда 3-талабалар турар жойига киришнинг иложи бўлмади.

Чунки, кириш залида кўплаб томошабин талабалар "Карвин санъати, қовоқ сайли" танлови бўйича ўз факултетларини қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюришган эди. Ҳар бир жамоанинг тадбирга эътибор билан ёндашганлигини кўриб қойил қолмасдан илож йўқ. Тадбирни ташкиллаштиришда яқиндан ёрдам берган барчага раҳмат, азиз тарбиячилар, деканларимиз, декан муовинларимиз, факултет етакчиларимиз ва фаол талабаларнинг ҳиссаси катта бўлди. Натижа қуйидагича бўлди.

  1. Карвин санъати 1-ўрин ГМ, ҚХМ, ҚСХЕТ факултети жамоалари
  2. Карвин санъати 2-ўрин СХТЕ ва Б факултети
  3. Карвин санъати 3-ўрин ЕРБ факултети

 

Институт ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов