“Мустақил таълим ва уни ташкил этиш методикаси”

Таълим соҳасида бўлаётган ҳар бир  ўзгариш жамиятимиз равнақига ижобий таъсир қилишига шубҳа йўқ. Мамлакатнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, давлат таълим стандарти талабларига жавоб бера оладиган, етук, рақобатбардош кадрлар тайёрлашда муҳим омил ҳисобланади. Қайси соҳада бўлмасин билимларни мустақил равишда эгаллашга интилиш – талаба фаолиятининг таълим муассасасидаги энг ажралиб турадиган хусусияти, мустақил ўқиб, билим орттириш асоси ҳисобланади. Таълим тизимида мустақил билим олиш, назорат қилиш мустақил таълим олишнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Мустақил билим олишда аввало, талабаларда мустақил ишлашга, эркин, ижодий фаолият юритишга ва энг асосийси мустақил фикрлашга эҳтиёжни шакллантириш лозим. Юқорида сўз юритганимиздек Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси ўқитувчиси Хошимова Масуда Камилжановна “Мустақил таълим ва уни ташкил этиш методикаси” мавзусида Очиқ маърузаси бўлиб ўтди. Мустақил таълимни ўзлаштиришда  талабаларга кун давомида ўзлаштириш даражаси қуйидагича тушинтириб ўтилди:

-Эрталабки соат 7.00 дан сўнг иш қобилияти ошади, сўнгра эса соат  9. 00 дан 11.00 гача одамлардан энг юқори даража деб номланган оптимал иш қобилияти кузатилади. 12.00-13.00 ларда қобилият пасаяди ва соат 14.00 -15.00  ларда бориб энг пастки даражага тушади.

-Соат 15.00 дан кейин қобилият бир оз кўтарилади ва шу ҳолатда 17.00 -19.00 гача ўзгармайди, баъзи бир одамларда соат 20.00дан сўнг яна “Юқори фаоллик даражаси” пайдо бўлади ва у соат 10.00 гача сақланади. Шундан сўнг талабалар билан савол жавоблар ўтказилди. Маърузада кафедра профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.

         Ўқув-услубий бошқарма услубчиси Мафтуна Тошева ахбороти