"Энг яхши илмий мақола" танлови ғолиблари тақдирландилар
Институт ректорининг 2019 йил 13 августдаги 776 А/Ф – сонли буйруғига асосан, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан ёш олимлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий фаолиятини юксалтириш, уларнинг янги инновацион технологияларга қизиқишлари ва интилишларини қўллаб-қувватлаб, илмий изланишнинг мазмун-моҳиятини ёритишга бағишланган “Энг яхши илмий мақола” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тақдирлаш маросимида Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Т.Султонов, институт бош хисобчиси И.Хасанов, илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича бўлим бошлиғи М.Саримсoқовлар иштирок этишди.
Танловнинг якуний натижаларига кўра талабалар қуйидагича баҳоланишди.
а) “Сув ресурслари, атроф-муҳит муҳофазаси. Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш” мавзуси бўйича:
1 - ўрин –“Ёпиқ горизонтал дренаж траншеясидаги грунтни зичлашнинг лаборатория шароитидаги тадқиқотлари” мавзуси учун, “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” йўналиши 1 курс магистранти Вафоев Рустам Сафо ўғли - 1 миллион (бир миллион) сўм миқдорида;
2 - ўрин – “Қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш мақсадида томчилатиб суғоришнинг шакли” мавзуси учун, “Гидромелиорация” факулътети 3-курс талабаси Турдиев Акбарали Усмон ўғли - 800 минг (саккиз юз минг) сўм миқдорида;
3 - ўрин – “Қия тутқичли чизел юмшаткичнинг инновацион қурилмаси” мавзуси учун, “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” йўналиш 2 курс магистранти Юсупов Фурқат Фарход ўғли - 500 минг (беш юз минг) сўм миқдорида;
б) “Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш.
"Қишлоқ ва сув хўжалиги электр таъминоти” мавзуси бўйича:
1 - ўрин – “Автоматизированная схема управление повторного включение насосного агрегата” мавзуси учун,“Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети 3-курс талабаси Ўзганбоева Муҳаббат Шарифжон қизи - 1 миллион (бир миллион) сўм миқдорида;
2 - ўрин – “Programming of Omega 328 microcontroller for remote monitoring of water quality” мавзуси учун, “Технологик жараёнларни автоматлаштириш” ассистенти Озодов Эъзоз Ойбек ўғли - 800 минг (саккиз юз минг) сўм миқдорида;
3 - ўрин – “Схема управления насосного агрегата с одной кнопкой” мавзуси учун, “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети 3-курс талабаси Отабеков Муҳаммадсоли Акбар ўғли - 500 минг (беш юз минг) сўм миқдорида;
в) “Ер ва сув ресурсларини самарали бошқариш ва унинг ташкилий-иқтисодий механизмлари” мавзуси бўйича:
1 - ўрин – “Сув ресурсларини самарали бошқариш ва қишлоқ хўжалигида иқтисодий самарадорликка эришишда замонавий технологиялар” мавзуси учун, “Менежмент” йўналиш 1 курс магистранти Холиқулов Муҳаммад Абдурасул ўғли -1 миллион (бир миллион) сўм миқдорида;
2 - ўрин – “Ер фонди диверсификациясини иқтисодий ривожланишдаги ўрни” мавзуси учун, “Ер русурсларини бошқариш ” йўналиши 2-курс магистранти Махсудов Муҳаммадбек Дилшодбек ўғли- 800 минг (саккиз юз минг) сўм миқдорида;
3 - ўрин – “Эффективное управление водными и земельными ресурсами и их организационно-экономический механизм” мавзуси учун, “Сув хўжалигини ташкил эти ва бошқариш” факультети 2-курс талабаси Исраилова Дилшода Абдурахим қизи - 500 минг (беш юз минг) сўм миқдорида тақдирландилар.
Талабаларга фахрий ёрлиқлар ва моддий рағбатлантиришнинг рамзий чеклари топширилди.
Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими ходими Дилмурод Акбаров ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов