Сиёсий жараён талабалар нигоҳида
2019 йил 22 декабр куни “Янги Ўзбекистон. Янги сайловлар” ғояси асосида ўтадиган сайлов жараёни билан танишиш мақсадида "Гидромелиорация" факультети “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналишининг 406 гуруҳ талабалари 730 сайлов участкасига 2019 йил 13 декабр куни ташриф буюришди.
Сайлов участкаси аъзолари талабаларга сайлов участкасида олиб борилаётган иш жараёни, сайловга тааллуқли бўлган маълумотлар билан таништириб ўтиш билан бир қаторда, бу йилги ўтказилаётган сайлов олдингилардан фарқли тамойилларини тушунтириб ўтишди.
Жумладан:
1.Сайлов кодекси асосида ўтказилиши;
2.Бешта сиёсий партиядан 150 та депутатлик мандатлари учун рақобатга киришиши.
3. Сайлов жараёнини назорат қилиш бўйича 5 та партиядан, э бунинг устига, у ерда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларидан, номзодларнинг ишончли вакиллари, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчилар, хорижлик ва маҳаллий журналистлар булар камида етти саккиз киши овоз бериш жараёнини бошдан-охир синчковлик билан кузатиб бориши;
4. Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод 10 нафарга, вилоят кенгаши депутатлигига номзод 5 нафарга, туман ва шаҳар кенгаши депутатлигига номзод 3 нафарга қадар ишончли вакилга эга бўлишга ҳақлилиги;
5.18 ноябрдан сайлов олди ташвиқотига киришилганлиги;
6.Илк бор жорий этилаётган Сайлов жараёнларини бошқаришнинг ахборот технологиялари ва сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати шаклланганлиги;
7. “Saylov2019” мобиль иловасининг ишлаб чиқилганлиги, бу орқали сайловчиларни қизиқтирган маълумотларни топиш имконига эга эканлиги.
8.Олтмишта сайлов участкасига ўрнатилган видеокамералар сайловчиларнинг овоз бериш жараёнини онлайн режимида Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбубот марказига ва бутун дунёга узатиб турилиши. Бу камералар Қорақалпоғистоннинг узоқ Мўйноқ туманидаги “Арал”, “Таллиўзак” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 360 ва 362-сайлов участкаларидан то пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Ал-Форобий номли маҳалла фуқаролари овоз берадиган 166-сайлов участкасигача бўлган улкан ҳудудни қамраб олганлиги тўғрисида тўлиқ маълумот бериб ўтилди.
Ҳамда талаба ёшлар ва Мирзо-Улуғбек махала фуқаролар йиғинида яшовчи сайловчилар Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис қонунчилик палатаси депутатлигига, Тошкент шаҳар кенгаши ва Юнусобод тумани кенгаши депутатлигига номзодлар билан учрашувда қатнашишди. Талабалар 5 та партиянинг сайлов олди дастури билан тўлиқ ташишига ҳамда депутатликка номзодлар томонидан қўйилган устувор вазифалар билан яқиндан танишишга эришишди. Сайлов жараёнининг бориши ва депутатликка партиялардан берилган номзодлар билан учрашув жараёнида бир қатор савол-жавоблар қизиқарли руҳда бўлиб ўтди.
Ирригация ва мелиорация кафедраси проф.в.б. Матякубов Б.Ш. ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов