Келажак энергияси учун яна бир қадам
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёйевнинг 2017-йил 22-24-ноябр кунлари Корея Республикасига давлат ташрифига бағишлаб ўтказилган Корея-Ўзбек “Бизнес-Форум”и доирасида, Кореялик ва Ўзбекистонлик ҳамкорлар ўртасида Тошкент шаҳрида Yeoju техника институтини ташкил қилиш ҳақида Меморандум имзоланган.
Имзоланган Меморандумга асосан 2018-йил 24-июл санасида Тошкент шаҳридаги Yeoju техника институти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси томонидан тақдим этилган давлат лицензиясига кўра Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим хизматларини кўрсатувчи муассаса мақомига эга бўлди.
Тошкент шаҳрида Yeoju техника институтининг ташкил этилиши Республикамизда янги иш ўринлар яратилиши билан бир қаторда, таълим секторида соғлом рақобат муҳитининг пайдо бўлиши, ёшларнинг ўзлари хоҳлаган ва инновацион йўналишлар бўйича таълим олиши, таълим ва саноатнинг чамбарчас боғланиши, таълим ва кадрлар сифатини ошиши, давлат бюджетига тушумларни кўпайиши ва бюджетдан қопланадиган сарф харажатларни камайиши ва таълимга оид бошқа масалаларнинг ижобий ечимига олиб келади.
2019 - йил 12 - декабр куни Тошкент шаҳридаги Yeoju техник институтида “Қайта тикланувчи энергия манбалари” ўқув-лаборатория мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда мамлакатнинг етакчи олий таълим муассасалари ректорлари, вазирлик ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари, ҳамда ОАВ муҳбирлари иштирок этдилар. Қизил лентани кесиш маросими учун рамзий сана 12-декабр куни соат 12:12:12 белгиланди. Тадбир жараёнида Тошкент давлат иқтисодиёт университети билан, илм фан ва инновациялар сохасида, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ва Кореянинг “Plan best energy” компаниялари билан “Қайта тикланувчи энергия манбалари” соҳасида озаро ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. Меҳмонларга “Муқобил энергия” таълим йўналиши талабалари томонидан қуёш, шамол ва водород энергияларини олиш ва таҳлил қилиш намойиш этилди.
Қувонарли жиҳати ушбу тадбирда “Електр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари” кафедраси мудири Д.Қодиров ҳамда кафедра доценти А.И.Анарбайевлар тадбирда иштирок этдилар. Тадбир давомида Yeoju техника институти ректори Ж.Ш.Кудайбергенов билан янги очиган лаборатория мажмуасидан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандисглари институти талабалари ҳам фойдаланишлари бўйича фикр алмашишди.
“Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари “ кафедраси ассистенти Алишер Давиров
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимой Жуманиёзов