Хўжаликлараро ер тузиш лойиҳасини расмийлаштириш, ерга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат актини тайёрлаш ва топшириш

Бугун 14 декабр 2018 йил 08.30 да  5410700-ер тузиш ва ер кадастри таълим йўналиши 3 босқич 7-гурухга талабаларига “ер тузиш” фанидан очиқ амалий машғулот бўлиб ўтди. Машғулотни Ердан фойдаланиш кафедраси ассистенти Усмонов Юсуф Алиқулович ўтиб берди. Дарс аввалида ўқитувчи талбаларга “Ер кодекси”нинг 33 моддасида келтирилган Ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳақида тушинча берди:

-ер участкасига доимий эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати;

- ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати

- ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери

- ер участкаси ижараси шартномаси ёки ер участкасидан муддатли фойдаланиш шартномасидир. 

Шундан сўнг ушбу ҳужжатларда ер участкаси қайси ҳуқуққа асосан берилганлиги, ер участкасидан фойдаланишнинг белгиланган мақсади, уни ўзлаштириш муддати, ер участкасини сақлаш вазифалари ва сервитутлар кўрсатилиши, гувоҳномага ер участкасининг чегаралари чизмаси (плани) илова қилиниши ҳақида тўлиқ маълумот берди. Хужжатлар наъмуналри билан ҳар билан талаба танишиб чиқди. 

Ўқув-услубий бошқарма услубчиси Мафтуна Тошева ахбороти