Ғоя – мақсад, ҳимоя - бурч
Ватан ҳимояси муқаддас бурч эканини ҳис этиб яшаш юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан алоқадор. Ўз юртини кўз қорачиғидек асраш жасорат ва ватанпарварликни тақозо этади. Матонатли инсонлар ўз юртини қўриқлашга қодир ва қобилдир. Шу орқали юрт тинчлиги ва осойишталиги учун бор қобилиятини ишга солади.
2019 йил 11 январ куни "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан таълим муассасаларида "Мардлар қўриқлайди Ватанни" мавзусида ҳарбий хизматчилар, зиёлилар, санъаткорлар ва жамоат арбоблари иштирокида тадбирлар юзасидан Тошкент шаҳридаги 276-мактабда институтимиз Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими, ҳарбий кафедра ҳамда институтнинг ҚВЗ "Тарғибот" жамоаси томонидан тадбир ташкил этилди.
Тадбирда институтимиз ҳарбий кафедраси катта ўқитувчиси подполковник Эргашев Ҳайдар Икромович, ҳарбий кафедра цикл бошлиғи подполковник Тешабоев Тўлкин Якубович, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ҳайдаров Зухриддин Рабиевич, мактаб ўқитувчилари жамоаси ҳамда ўқувчилари иштирок этишди. Ҳарбий-ватанпарварлик руҳида олиб борилган тадбир мактаб ўқувчиларида катта таассурот қолдирди. Тадбир якунида институтимиз "Тарғибот" жамоаси томонидан ўқувчиларга кулгуга бой чиқиш намойиш этилди. Тадбир қизиқарли ва мазмунли якунланди.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ҳайдаров Зухриддин Рабиевич ахбороти
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов