Муҳими - вазифа ва топшириқлар ижроси
Жорий йилнинг 13 февраль куни институт мураббийлар кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга Мурожаатномасидаги олий таълимни ривожлантиришга оид топшириқлари ҳамда институт ректори Ўктам Пардаевичнинг 2020 йил 1 февраль куни институт жамоаси билан бўлиб ўтган учрашуви давомида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда истиқболдаги режалар белгиланди.
Йиғилиш икки гуруҳга ажратилган ҳолда алоҳида индивидуал суҳбат тарзида савол ва жавоблар шаклида ташкил этилди.
1-гуруҳда 4 та (Гидромелиорация, Гидротехника қурилиши, Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти, Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш) факультетларнинг фаол мураббийлари;
2-гуруҳда эса 3 (Қишлоқ хўжалигини механизациялаш, Ер ресурсларини бошқариш ва Гидромелиоратив ишларни механизациялаш) факультетнинг фаол мураббийлари иштирок этдилар.
Йиғилиш жараёнида “Энг фаол мураббий” танловини ўтказиш, талабаларни 5 та муҳим ташаббус доирасида фаоллигини ошириш, ота-оналар билан учрашувлар ташкил этиш, Мураббийлар фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида ҳар ойда баҳолаб бориш, “Гуманитар фанлар”ва “Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси” кафедралари профессор-ўқитувчилари томонидан гуруҳ мураббийлари учун “Мастер-класс” ва “Маҳорат дарс”лари ташкил этиб бориш ва шу билан бирга гуруҳдаги иқтидорли талабалар билан тизимли ишларни йўлга қўйиш вазифалари белгиланиб олинди. Келгусида намунали фаолият юритаётган мураббийларни ўқув йили давомида муносиб рағбатлантириб бориш режалаштирилди. Йиғилиш жараёнида гуруҳ мураббийлари томонидан мураббийлар ишини самарадорлигини ошириш борасида таклифлар ва тавсиялар берилди.
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов