ИЖРО НАЗОРАТИ ВА ИШ ЮРИТИШ МАҲОРАТИ МАВЗУСИДА СЕМИНАР

Ўзбекистон Республиукаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат хокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида” ги 140-сонли  Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси  Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 5 октябрдаги “Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора тадбирлари” тўғрисидаги ПҚ-3962-сонли қарорида кўрсатилган вазифалар ижросини сифатли таъминлаш юзасидан  жорий йил 9 февраль куни институтда “Ҳужжатлар билан ишлаш, ижро назоратини  ташкил этиш, ижро интизомининг ҳолатини доимий ўрганиш ва мониторингини юритиш тартиби ҳамда ҳужжатларни архивга топширишга тайёрлаш амалиётини такомиллаштириш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Ушбу семинарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасида Ижро назорати бўйича масъул И.Низомов, институт Ўқув ишлари бўйича проректор Б.Мирзаев, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Т.Султонов ва факультет деканлари, бўлим бошлиқлари, кафедра мудирлари ҳамда иш юритиш ва ижро назорати бўйича масъул ҳодимлар иштирок этишди.

     

И.Низомов ушбу мавзу юзасидан маъруза қилди. Маърузада ижро назоратининг  меъёрий-ҳуқуқий асослари, ҳужжатлар билан ишлаш тартиби, назорат карточкалари билан ишлаш, ижро назоратини ташкил этиш, ижро интизомининг мониторингини олиб бориш, ҳужжат сақловини тўғри таъминлаш, йиғма жилдлар номенклатурасини тузиш ва уни расмийлаштириш тартиби, электрон ҳужжатлар ва уларнинг айланиш тизими, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш ва улар билан ишлаш юзасидан маълумотлар бериб ўтди.

Семинар сўнгида семинар қатнашчилари мавзуга доир ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олишди.

 Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича масъул  Д.Юлчиев маълумоти.

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов