Қудрат моҳияти ибратда

Жорий йилнинг 12 февраль куни ТИҚХММИ Қарши филиалида Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, шоҳ ва шоир  Заҳириддин Муҳамммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан  "Аждодлар ибрати-Ватан қудрати" мавзусида  адабий-бадиий  кеча бўлиб ўтди.

Тадбирни ТИҚХММИ Қарши филиали директори ўринбосари Д.Қувватов кириш сўзи билан очиб, буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳамммад Бобурнинг ҳаёти, унинг бой адабий мероси ҳақида сўз юритди. Шундан сўнг  Заҳириддин Муҳамммад Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган театрлаштирилган саҳна кўринишлари ва қизиқарли викториналар талаба-ёшлар томонидан намойиш этилди. Тадбир сўнггида викторина шартида ғолиб бўлганларга ва тадбирда фаол  иштирок этган талаба-ёшларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати