Ҳамкорликдаги очиқ амалий машғулот
«Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да ёшларга сифатли таълим бериш, уларни илм-фанга қизиқтириш борасида «Гидравлика ва гидроинформатика» кафедраси профессор-ўқитувчилари, докторантлар, кафедра қошида ташкил этилган “Эврика” тўгараги иқтидорли талабалари жорий йилнинг 13 февралъ куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли Ўзбекистон — 2030» Стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармонида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда «Гидравлика ва гидроинформатика» кафедраси ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази билан тузилган мемoрандумга асосан очиқ амалий машғулот ташкил этилди.
Очиқ амалий машғулотда “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедрасидан докторантлар Л.Самиев, С.Хошимов, С.Жонқобилов, Д.Атакулов, Д.Аллаёров, С.Меликузиев, магистрант Ш.Қорахонов, бир гуруҳ “Эврика” тўгараги иқтидорли талабалари ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Ахборот-таҳлил ва ресурс марказидан марказ директори Ш.М.Қурбонов, етакчи мутахассис И.Фозиловлар Suver Dopler S-30 ва Япония давлатида ишлаб чиқарилган KENEKLP-30 замонавий вертушкаси билан шаҳримиз марказдан оқиб ўтувчи Бўзсув каналида оқим чуқурлиги бўйича нуқталардаги тезликларни аниқлаш ишлари биргаликда олиб боришди. Иқтидорли талабалар бу ишларни ўзлари амалда бажариб кўрдилар ва катта қизиқиш билан кузатиб бордилар.
ТИҚХММИ матбуот хизмати